Танзила Норбоева Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига беш йилга қайта сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси якунида қўмитанинг устувор вазифаларини белгилаб олиш ва ташкилий масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Унга кўра, қўмита бошқаруви, раёсати ва тафтиш комиссияси таркиби сайланди. Шунингдек, қўмитанинг янги таҳрирдаги устави қабул қилинди.
Янги сайланган қўмита раиси Танзила Норбоева тадбир иштирокчиларини хотин-қизларимиз бахтиёр яшашини таъминлашда ҳамкор ва якдилликда ишлашга чақирди.
c1e0aef0-4f96-49e2-9f0f-0433be24d4bf.jpg

 

Насиба Зиёдуллаева, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА