Шавкат Мирзиёев Индонезия халқига чуқур ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Индонезия қирғоқларида юз берган кучли цунами оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Жоко Видодога ва Индонезия халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

 

ЎзА