Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати маълум қилди.
Ислом Каримов Қашқадарёга раҳбарлик йилларида вилоят иқтисодиётини кўтариш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш йўлида кўп ишлар қилгани ёдга олинди.
Тадбирда нуронийлар ҳам иштирок этди.
photo5233368924228266442.jpg

 

ЎзА