“Chevrolet Malibu” ва “Lacetti” автомобилларини фойда билан харид қилинг!
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана муносабати билан “GM Uzbekistan” компанияси илк бор бир қатор моделларга байрам чегирмаларини эълон қилди*. 

Фақат 6, 7 ва 8 декабрь кунлари харидорлар республикамизнинг барча дилерлик марказларида “GM Uzbekistan” автомобилларини қулай шартларда харид қилишлари мумкин.

Бунда олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширган харидор “Chevrolet Malibu” автомобили учун 9 061 866 миллион сўмгача, «Lacetti» учун 3 858 136 сўмгача чегирмага эга бўлади.

Мамлакатимиздаги дилерлик марказларининг манзиллари ҳамда шартнома тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан “GM Uzbekistan” расмий сайтининг “Uzavtosavdo” бўлими орқали танишиш мумкин.

*Чегирмалар “Chevrolet Malibu”ва “Lacetti” автомобилларига амал қилади.

*Автомобиллар сони чегараланган!

 

ЎзА