Тошкентга доимий прописка қилиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар яна биттага кўпайди

Яна битта ташкилот доимий пропискага эга бўлди. Ҳуқуқий ахборот каналидан маълум қилишларича, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди
Ҳукуматнинг 2018 йил 3 декабрдаги қарори билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар бундай ташкилотларнинг сони 72 та эди. ​

 

ЎзА