Facebook ва Youtube Ўзбекистонда қачон бир маромда ишлайди?

Юртдошларимиз орасида ижтимоий тармоқнинг энг оммалашган саҳифалари Facebook ва Youtube қачон маромида ишлайди, деган савол сўнгги вақтларда кўпчиликни қийнамоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимлари «Бу масала бизга тааллуқли эмас», деб айтишмоқда. Бироқ бу борада вазирлик тез орада ўрганиш олиб бориб муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилишини маълум қилган.
Умид қиламизки, тез орада мутасаддилар томонидан бу муаммо ҳам ижобий ечим топади.

 

ЎзА