1 декабрдан бошлаб, тезлиги кафолатланган ва арзон нархдаги интернетга қандай эга бўламиз? Ўзбекистон қачондан бошлаб интернет сотиб олишдан, уни сотишга ўтади?
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, IT-технологияларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва уларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрнига бағишланган анжуманда айни шу масалалар юзасидан жавоб берилди.
Унга кўра, ташқаридан интернет сотиб олиш имконияти ҳозирга қадар фақат “Ўзбектелеком“га тегишли бўлгани, эндиликда, бу монополия тугатилиши кутилмоқда. Хусусан, «Ўзбектелеком» Афғонистонга интернет сотар эди. Катта провайдер компаниялари энди “Ўзбектелеком“га тобе бўлмаган ҳолда интернет сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Рақобат эса сифат экани барчага кундек аён.
ЎзА