Кеча тунда бўлиб ўтган Европа лигасининг гуруҳ босқич 5-тур ўйинларидан кейин плей-офф босқичига йўл олган 16 жамоа номи маълум бўлди. Демак, “Байер” (Германия), “Цюрих” (Швейцария), “Динамо” (Загреб, Хорватия), “Арсенал” (Англия), “Челси” (Англия), “Айнтрахт” (Германия), “Лацио” (Италия), “Зенит” (Россия), “Бетис” (Испания), “Фенербахче” (Туркия), “Спортинг” (Португалия), “Ред Булл Зальцбург” (Австрия), “Динамо” (Киев, Украина) жамоалари Европа лигасининг 1/16 финал босқичида курашни давом эттиришади.
Шунингдек, улар сафига ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида ўз гуруҳларида 3-ўринни эгаллаши аниқ бўлган “Брюгге” (Белгия), “Бенфика” (Португалия) ва “Валенсия” (Испания) клублари ҳам қўшилишади. ЕЛнинг плей-офф босқичига йўл оладиган қолган жамоалар номи 6-тур ўйинларидан кейин маълум бўлади.
ЎзА