“Бавария” Роббен ўрнига футболчи топди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби тобора ёш ўтиб, ўз формасини йўқотаётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Арьен Роббен ўрнига бошқа бир номзод топди.
Клуб мутасаддилари “Челси” академияси тарбияланувчиси, 18 ёшли англиялик вингер Каллум Хадсон-Одои билан қишки трансферлар ойнасида шартнома имзолаши мумкин. Футболчининг ўзи ҳам бунга қарши эмас. Сабаб сифатида эса, ёш ярим ҳимоячи билан Лондонликларнинг шартнома муддатини узайтиришга шошилмаслиги, шунингдек, бош мураббий Маурицио Сарри​нинг ҳам футболчига ишончсизлик билдираётгани сабаб бўлмоқда. Немислар эса ушбу вазиятдан фойдаланишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи.
“Бавария” 18 ёшли ярим ҳимоячини тез орада клубдан кетиши маълум бўлиб бораётган Роббен ёки Рибери ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда.

 

ЎзА