Осиё Чемпионлар лигасига қуръа ташланди

Мамлакатимиз чемпиони мусобақанинг “В” гуруҳида, вице-чемпиони “D” гуруҳида, АГМК эса саралашдан ўта олса “А” гуруҳида тўп суради
 
photo5453919029635951101.jpg
Бир неча дақиқалар олдин Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган Осиё футбол Конфедерацияси қароргоҳида 2019 йилги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинлари учун қуръа ташлаш маросими якунига етди.
Катта эҳтимол билан 26 ноябрь куни “Локомотив” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасида ўтадиган Пепси Супер лиганинг 31-тур доирасидаги учрашувдан кейин маълум бўладиган чемпион тақдири ОЧЛда иштирок этадиган вакилларимиз номига ойдинлик киритиб беради.
Атиги бир очко олиш илинжида майдонга тушган “темирйўлчилар” ниятига етгудек бўлсалар келаси йилги янги мавсум Осиё чемпионлар лигасида “B“ гуруҳида иштирок этади. Ушбу гуруҳда “Ал Иттиҳод“ (Саудия Арабистони) ва “Ал Ваҳда“ (БАА) клублари ҳам жой олди. Сўнгги жамоа плей-оффдан сўнг маълум бўлади. Бу номга Қатарнинг “Ар Райян“, Эроннинг “Сайпа ҳамда Ҳиндистоннинг “Минерва Пунжаб“ жамоалари даъвогарлик қилишмоқда.
Ўзбекистон вице-чемпиони ( бу номга айни пайтда “Пахтакор”нинг “даъвогарлиги кўпроқ) бўлган клуб саралаш ўйинларида Ироқнинг “Эйр Форс“ ва БААнинг “Ал Наср“ клубларини мағлуб этган тақдирда “D“ гуруҳидан ўрин олади. Бу гуруҳдан аллақачон “Персеполис“ (Эрон), “Ал Садд“ (Қатар) ва “Ал Аҳли“ (Саудия Арабистони) клублари жойлашиб бўлган.
ОЧЛда иштирок этиши маълум бўлиб улгурган, Ўзбекистон Кубоги соҳиби Олмалиқнинг АГМК жамоаси ҳам саралаш ўйинларида “Истиқлол“ (Тожикистон) ва “Ал Насср“ (Саудия Арабистони) клублари тўсиғидан эсон-омон ўтиб олган тақдирдагина гуруҳ баҳсларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Шундагина вакилларимиз ни “Ал Васл“ (БАА) ва “Ал Завра“ (Ироқ) жамоалари жой олган “A“ гуруҳи иштирокчисига айланади. Гуруҳдаги тўртинчи жамоа номи плей-офф босқичидан сўнг маълум бўлади. Ҳозирда бу ўринга даъвогарлик қилаётганлар – “Ал Гарафа“ (Қатар), “Зоб Оҳан“ (Эрон), “Ал Виҳдат“ (Иордания) ва “Кувайт СК“ (Кувайт).
Эътиборингизга ОЧЛ қуръаси натижаларини ҳавола этамиз:
ҒАРБ МИНТАҚАСИ
Биринчи босқич
5 февраль
“Ал Виҳдат“ (Иордания) – “Кувайт СК“ (Кувайт)
Иккинчи босқич
12 февраль
Ўзбекистон вице-чемпиони – “Эйр Форс“ (Ироқ)
АГМК (Ўзбекистон) – “Истиқлол“ (Тожикистон)
“Сайпа“ (Эрон) – “Минерва Пунжаб“ (Ҳиндистон)
“Зоб Оҳан“ (Эрон) – “Ал Виҳдат“ (Иордания) ёки “Кувайт СК“ (Кувайт)
Плей-офф босқичи
19 февраль
1.“Ал Наср“ (БАА) – Ўзбекистон вице-чемпиони ёки “Эйр Форс“ (Ироқ)
2.“Ал Насср“ (Саудия Арабистони) – АГМК (Ўзбекистон) ёки “Истиқлол“ (Тожикистон)
3.“Ар Райян“ (Қатар) – “Сайпа“ (Эрон) ёки “Минерва Пунжаб“ (Ҳиндистон)
4.“Ал Гарафа“ (Қатар) – “Зоб Оҳан“ (Эрон) ёки “Ал Виҳдат“ (Иордания) ёки “Кувайт СК“ (Кувайт)
ШАРҚ МИНТАҚАСИ
Биринчи босқич
5 февраль
1.“Серес Негрос“ (Филиппин) – “Янгон Юнайтед“ (Мьянма)
2.“Хоум Юнайтед“ (Сингапур) – Индонезия чемпиони
Иккинчи босқич
12 февраль
1.“Перак“ (Малайзия) – “Китчи“ (Гонконг)
2.“Банкок Юнайтед“ (Таиланд) – “Ха Нои“ (Вьетнам)
3.“Чианграи Юнайтед“ (Таиланд) – Биринчи босқич 1 ғолиби
4.“Ньюкасл Жетс“ (Австралия) – Биринчи босқич 2 ғолиби
Плей-офф босқичи
19 февраль
1.Жанубий Корея 4-клуби – Иккинчи босқич 1 ғолиби
2.Хитой 4-клуби – Иккинчи босқич 2 ғолиби
3.Япония 3-клуби – Иккинчи босқич 3 ғолиби
4.Япония 4-клуби – Иккинчи босқич 4 ғолиби
Гуруҳ босқичи ўйинлари
“А“ гуруҳи
“Ал Васл“ (БАА)
“Ал Завра“ (Ироқ)
Плей-офф босқичи 4 ғолиби
Плей-офф босқичи 2 ғолиби
“B“ гуруҳи
“Ал Иттиҳод“ (Саудия Арабистони)
“Ал Ваҳда“ (БАА)
Ўзбекистон чемпиони
Плей-офф босқичи 3 ғолиби
“C“ гуруҳи
“Ал Дуҳаил“ (Қатар)
“Ал Ҳилол“ (Саудия Арабистони)
“Ал Айн“ (БАА)
“Истиқлол“ (Эрон)
“D“ гуруҳи
“Персеполис“ (Эрон)
“Ал Садд“ (Қатар)
“Ал Аҳли“ (Саудия Арабистони)
Плей-офф босқичи 1 ғолиби
“E“ гуруҳи
Жанубий Корея 3
“Жохор“ (Малайзия)
Шарқий плей-офф 4 ғолиби
Шарқий плей-офф 2 ғолиби
“F“ гуруҳи
“Гуанчжоу Эвергранд“ (Хитой)
Жанубий Корея 2
“Мельбурн Виктори“ (Австралия)
Шарқий плей-офф 3 ғолиби
“G“ гуруҳи
Япония 2 ғолиби
Хитой 2 ғолиби
“Чонбук Хюндай Моторс“ (Жанубий Корея)
“Бурирам Юнайтед“ (Таиланд)
“H“ гуруҳи
“Сидней“ (Австралия)
“Кавасаки Фронтейл“ (Япония)
“Шанхай СИПГ“ (Хитой)
Шарқий плей-офф 1 ғолиби.
Қуръа ташлаш маросимида “Пахтакор“, “Локомотив“ ва АГМК клублари вакиллари ҳам иштирок этди.

 

Ойбек Юнусов, ЎзА​