Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Қорақалпоғистон Баскетбол федерацияси билан келишилган ҳолда Баскетбол бўйича эркаклар ўртасида “Қорақалпоғистон Республикаси кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди.
Уч кун давом этган мусобақа Халқаро баскетбол федерациясининг қоидалари асосида ташкил этилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси давлат ташкилотлари ва муассасалари ходимлари, туман ва шаҳарларда яшовчи болалардан тузилган жамоалар иштирок этди.
Мақсад жамиятда юксак маданиятга эга бўлган ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонни шакллантириш, шахсни тарбиялаш, аҳолининг жисмоний тарбия машғулотларига жалб этишга ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат. Шунингдек, кучли баскетболчиларни аниқлаб, Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоасига жалб қилиш.
Мусобақада I, II ва III ўринни эгаллаган жамоаларга Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус дипломлари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Кубоги” ва совғалари топширилди.
ЎзА