Халқаро форум иштирокчилари Самарқандда

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми” иштирокчилари Самарқандда муносиб кутиб олинмоқда.


Самарқанд халқаро аэропортида вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва махсус масалалар бўйича департаменти директори Адам Абделмула, Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили маслаҳатчиси Вячеслав Толмачев, БМТнинг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитаси аъзоси Аслан Абашидзени кутиб олди.

Таъкидлаш лозимки, Форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича вилоят штаби томонидан ҳар бир иштирокчини кутиб олиш ва уларга доимий ҳамроҳлик қилиш бўйича масъуллар бириктирилган. Иштирокчилар келиши давом этмоқда.2.JPG

4.JPG
6.JPG

 

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА