Ўзбекистон ва Германия: истиқболли ҳамкорлик

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Берлин техника университети ижрочи директори Арнольд Штернгарсни қабул қилди.
Учрашувда Германия таълим тизимининг ижобий жиҳатлари қайд этилди. Шунингдек, юртимиз олий таълим тизимида илғор тажрибалардан янада кенгроқ фойдаланиш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Тошкент давлат техника университетида Берлин техника университети билан ҳамкорлик алоқаларини аниқ мақсадларга қаратилган амалий тадбирлар билан кенгайтиришга келишиб олинди.

 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА