Метангазнинг давлат нархи қанча? Нега ҳудудларда ҳар хил нархларда сотилмоқда?

Ҳудудлардаги автомобилларга сиқилган газ (метан) қуйиш шохобчаларида 1м3 газнинг сотилиш нархи ўрганиб чиқилди. 
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерцияси томонидан автомобилларга сиқилган газ (метан) қуйиш шохобчаларидаги 1мгазнинг сотилиш нархи ўрганилди.
Унга кўра:
• Қорақалпоғистон республикаси – 2200 сўмдан 2100 сўмгача;
• Тошкент шаҳри – 2100 сўмдан;
• Тошкент вилояти – 2200 сўмдан 1900 сўмгача;
• Андижон вилояти – 2200 сўмдан;
• Наманган вилояти – 2100 сўмдан 1690 сўмгача;
• Фарғона вилояти – 2200 сўмдан 1800 сўмгача;
• Сирдарё вилояти – 2000 сўмдан;
• Жиззах вилояти – 2000 сўмдан;
• Самарқанд вилояти – 2000 сўмдан 2300 сўмгача;
• Бухоро вилояти – 2100 сўмдан 1700 сўмгача;
• Навоий вилояти – 2220 сўмдан 2100 сўмгача;
• Қашқадарё вилояти – 2000 сўмда 2050 сўмгача ;
• Сурхондарё вилояти – 2000 сўмдан 1650 сўмгача;
• Хоразм вилояти – 2100 сўмдан 2300 сўмгача;
Энг арзон автомобилларга сиқилган газ (метан) қуйиш шохобчаларидаги 1м3 газ нархи 
• Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги “AGROXIZMAT AUTOGAZ” МЧЖда экани аниқланди. Яъни нарх 1650 сўм!
Энг қиммат автомобилларга сиқилган газ (метан) қуйиш шохобчаларидаги 1м3 газ нархи 
• 2300 сўмдан. Бу нарх Самарқанд (Иштихон ва Пасдарғом туманларида) ҳамда Хоразм вилоятларида (Хозорасп тумандаги Хоразм авто газ МЧЖ)да аниқланди. ​​

 

ЎзА