Жорий йилнинг 23 ноябрь куни “Пойтахт” бизнес-марказида “Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тизимини ривожлантириш ва ислоҳ этиш истиқболлари” мавзусига бағишланган халқаро амалий семинар ўтказилади.
Жамғарма ахборот хизмати берган маълумотга кўра, халқаро амалий семинарда БМТ, Жаҳон банки мутахассислари, россиялик экспертлар, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда. Семинарда пенсия тизимидаги илғор халқаро тажрибалар, тизимни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси пенсия консепцияси муҳокама этилади.
Инобат Аҳатова, ЎзА