Флойд Мэйвезер ишончини оқлаган ўзбек ўғлони декабрь ойида рингга кўтарилади

Сўнгги вақтларда дунёнинг бир қатор нуқталарида ўзларининг профессионал боксдаги фаолиятларини аъло даражада олиб бораётган ўзбек ўғлонларининг довруғига барча гувоҳ бўлмоқда.
Ана шундай боксчилардан бири машҳур чарм қўлқоп устаси Флойд Мэйвезер билан ҳамкорлик қилаётган Санжарбек Раҳмоновдир.
Санжар ўзининг ўн учинчи жангини жорий йилнинг 7 декабрь куни Лас-Вегас шаҳридаги «Sam’s Town Hotel & Gambling Hall» саройида ўтказади. Ҳозирча унга ким рақиб бўлиши аниқ бўлганича йўқ. Бироқ боксчимизга ким рақиб бўлишидан қатиий назар мазкур жанг шиддатли ўтиши аниқ.
Бунга сабаб С.Раҳмонов ўзининг 12-жангида америкалик Маркус Тэйлорга қарши рингга кўтарилиб, 8 раунд давом этган баҳсда очколар ҳисобида мағлубиятга учради. Шу сабабли ҳам NABF чемпионлик камари соҳиби Санжар Раҳмонов рингга фақат ғалаба учун кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, фаолияти давомида 12 марта рингга кўтарилган ва 10 маротаба рақибларини ер тишлатган. Бир жангда дурранг қайд этган.
Шунингдек, 23 ноябрь куни яна бир умидли боксчимиз Анвар Туропов (4-1-0) Сингапурда ўзининг олтинчи жангини ўтказади. Анвар супар енгил вазнда индонезиялик Жон Рубага (17-4-1) қарши беллашади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА