Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари бугун Брисбен шаҳрига етиб келишди. Футболчилар меҳмонхонада бироз ҳордиқ чиқаришганидан кейин «SBUS Super Stadium» ўйингоҳида дастлабки машғулотни ўтказишди. Бу ҳақида ЎФА хабар бермоқда.
Терма жамоа аъзолари узоқ вақт парвоздан сўнг Австралияга етиб келишгани туфайли бугун асосан енгил машғулотлар олиб боришди. Кўпроқ тўп билан ишлашди. Бош мураббий Эктор Купернинг ўзи ҳам машғулотларда фаол қатнашганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек Денис Иванков шуғулланди.
15 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Ливанга қарши ўртоқлик ўйини Брисбен вақти билан соат 20:00да бошланди. Тошкентда эса бу вақтда соат 15:00 бўлади.
ЎзА