Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубогидан бошлаб JAKO компанияси либосларидан фойдаланади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси шу йилнинг 25 октябрь куни Германиянинг JAKO компанияси билан ўзаро ҳамкорлик бўйича шартнома имзолаганди. Шартномага кўра ушбу компания терма жамоаларимиз учун турли хил экипировкалар етказиб берадиган бўлди.
Айни пайтда компания томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига Осиё Кубоги учун махсус дизайндаги либослар тайёрланмоқда. Келаси йилнинг январь ойида БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасидан бошлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси JAKO компанияси либосларида учрашувларни ўтказишни бошлайди.
Махсус дизайндаги либосларда миллийлигимиз белгилари акс этиши кўзда тутилган.

 

ЎзА