Нукусда 3 та ОТМнинг филиали ташкил этилди

2019-2020 ўқув йилида ҳар бир Филиалга 50 нафардан талаба қабул қилинади.
Ҳукумат қарорлари билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Навоий давлат кончилик институти ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ташкил этилди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Қарорлар билан мазкур Филиалларнинг тузилмаси ҳамда бакалаврлар тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари тасдиқланди.
2019-2020 ўқув йилида ҳар бир Филиалга 50 нафардан талаба қабул қилинади.
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб эса мазкур Филиалларга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.​​

 

ЎзА