Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси бошланди

Пойтахтимизда дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнир бошланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF), мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган нуфузли турнирда дунёнинг 50 га яқин давлатидан 350 дан ортиқ спортчи совринли ўринлар учун курашмоқда.
Мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом этиб тарбиялаш, спортни ривожлантириш, бу жараёнда Олимпия спорт турларини янада оммалаштириш, жаҳон майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир истеъдодли спортчиларни тайёрлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доимий эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 9 мартдаги Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид, 3 июндаги «Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 10 августдаги «Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида»ги қарорлари қабул қилиниши соҳа ривожида муҳим дастуриламал бўлмоқда.
«Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтаётган турнирда Ватанимиз шарафини эркаклар ўртасида 28, аёллар ўртасида 23 дзюдочи ҳимоя қилмоқда.
5 (1).jpg
11.jpg
12.jpg

 

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин​ (сурат) ЎзА