Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси – ITF томонидан ўсмирлар ва қизлар ўртасида «KAZZINC Open-2018» турнири ўтказилмоқда.
Асосий тўр баҳсларининг биринчи даврасида ёш теннисчимиз Бегзод Расаматов мусобақанинг илк босқичида мезбонлар вакили Никита Сидоровни 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди ва иккинчи даврада украиналик Александр Грекулга қарши кортга чиқадиган бўлди.
Қизлар ўртасида эса ҳамюртимиз Ясмина Каримжонова қозоғистонлик Тамара Черкассовани ҳар иккала сетда бир хил 6:1 ҳисобида енгган бўлса, истеъдодли теннисчимиз Олеся Ким қозоғистонлик Владлена Саменковага бор-йўғи битта геймни бой берди.
Шу тариқа Ясмина турнирнинг иккинчи даврасида россиялик Вероника Соловевага қарши кортга чиқса, Олеся россиялик Алина Лебедева билан куч синашадиган бўлди.
Ж.Тошхўжаев, ЎзА