Президент қарори билан балиқчилик хўжаликларига имтиёзлар тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрда “Балиқчилик соҳаси ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур ҳужжат билан балиқчиликни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан 50 миллион АҚШ доллари миқдорида “Ипотека банк” АТИБнинг устав капиталидаги давлат улуши оширилди.
Тижорат банклари томонидан 2019-2020 йилларда ажратилаётган кредит фоизи учун Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация беришнинг тартиби ўрнатилди. Хусусан, айланма маблағларни тўлдиришга тижорат банки томонидан ўрнатилган кредит ставкасининг 25 фоизи миқдорида, наслли она балиқ ва балиқ увилдириғи, ёпиқ сув айланма тизими, қафас (садок) қурилмаларида ва бошқа интенсив усулларда балиқ етиштиришни ташкил этиш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш, инкубация цехлари ва репродукторларни ташкил этиш, ҳовузлар қуриш ва қайта таъмирлаш, махсус техника ва бошқа асосий воситаларни харид қилиш ҳамда барпо этиш учун тижорат банки томонидан ўрнатилган кредит ставкасининг 50 фоизи миқдорида.
ЎзА