Ёш гандболчиларимиз “IHF Inter-Continental Trophy” мусобақасида муддатидан олдин финалга йўл олишди

Шу кунларда Таиланднинг Убонратжатхани шаҳрида гандбол бўйича 20 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида “IHF Inter-Continental Trophy” мусобақасининг Осиё минтақаси беллашувлари бўлиб ўтмоқда.
Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этмоқдалар.
Спортчиларимиз гуруҳ босқичи доирасида Ҳиндистон терма жамоасини 44:31, Хитой Тайпейи вакилларини эса 38:36 ҳисобида мағлуб этдилар. Энди йигитларимиз бугун учинчи турда мезбон Таиланд терма жамоасига қарши баҳс олиб борадилар.
Ўзбекистон терма жамоаси ушбу икки ғалаба орқали финал босқичи масаласини муддатидан олдин ҳал қилиб қўйган. Мусобақа ғолиблиги учун баҳс 9 ноябрь куни бўлиб ўтади.

 

ЎзА