Тошкент шаҳрида халқаро конференция ўз ишини бошлади

Пойтахтимиздаги “International HotelTashkent” меҳмонхонасида “Мамлакатнинг демократик янгиланиши ҳамда модернизациясида аёлларнинг роли: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзуида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Ўттизга яқин давлатдан халқаро аёллар институтлари вакиллари, сиёсат, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаол бўлган аёллар иштирок этаётган ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон аёлларининг жамият ва давлат бошқарувидаги ўрни, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги фаоллигини халқаро ҳамжамиятга таништириш ва ўз навбатида, хориж тажрибасини ўрганиш масалаларига аҳамият қаратилади.
Сайтимизни кузатиб боринг, тадбир тавсилотлари кенг ёритилади!

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА