Испания пойтахти Мадрид шаҳрида каратэ бўйича 24-жаҳон чемпионати старт олади.
Мусобақада дунёнинг 139 мамлакатидан 1200 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этадилар.
Жаҳон чемпионатида қуйидаги спортчилар юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар:
Эркаклар:
-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Дастонбек Отаболаев
+84 кг: Ғофуржон Зоҳидов
Аёллар:
-50 кг: Бахринисо Бобоева
-61 кг: Барно Мирзаева
-68 кг: Дилдор Аннадурдиева
Баҳслар 11 ноябрга қадар давом этади.
ЎзА