Қозоғистоннинг Актау шаҳрида дзюдо бўйича Осиё очиқ кубоги старт олди. Аввалроқ, ушбу мусобақада ўзбекистонлик полвонлар ҳам иштирок этишлари ҳақида хабар қилгандик.
-60 кг вазн тоифасидаги жангларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Кемран Нуриллаев мусобақа давомида Алмазбек Нурхан (Қозоғистон) Амартувшин Дашдаваа (Мўғулистон), Рамазан Мамаев (Қозоғистон) ва Билгуун Догсом (Мўғулистон) каби спортчиларни мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди.
Бугун яна бир қатор вазн тоифаларида юртдошларимиз гиламга чиқадилар.
ЎзА