"Қирол" умумий машғулотларга қайтди

Испания Ла Лигасининг 9-турида “Севилья”га қарши ўйинда жароҳат олган “Барселона” сардори Лео Месси клуб машғулотларига қайтди. Бу ҳақда каталонияликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.
Месси машғулотларни жамоа ҳимоячилари Жерард Пике ҳамда Хорди Альба билан биргаликда давом эттирмоқда.
Эсингизда бўлса, ҳужумчи “андалусияликлар”га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида ўнг қўлидан жароҳат олиб майдонни эрта тарк этганди. Шифокорлар унинг аҳволини ёмон баҳолагач, Лео стадиондан тўғри шифохонага олиб кетилган эди.

Дарвоқе, аввалги хабарларда Месси 3 ҳафтага сафдан чиққани ва жамоасининг 6 ўйинда ёрдам бера олмаслиги таъкидланаётган эди. “Барса“ Мессисиз 28 октябрь куни “Реал”ни қақшатқич (5:1) тарзда мағлуб этди. Кеча эса жамоа Испания Қирол кубоги 1/16 финали доирасида сафарда “Культураль Леонеса“ билан куч синашиб, кичик 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

101903992.jpg
101904046.jpg
101904064.jpg
101904094.jpg
101904357.jpg
101904441.jpg

 

ЎзА