Кўричак инсонни касалликка дучор қилиши аниқланди​

Кўричакни олдирган кишиларнинг Паркинсон касаллигига дучор бўлиш эҳтимоли жуда паст бўлар экан. 
«Science Translational Medicine» журнали маълумотига қараганда, тадқиқотлардан кейин швед олимлари шундай хулосага келган. Кейинги 50 йилни қамраган тадқиқотда 17 миллион швед фуқаролари ўрганилган ва кўричаги олинган инсонларнинг Паркинсонга чалиниши 19,3 фоизга кам бўлиши аниқланган. Олимлар буни кўричакда Паркинсонни пайдо қилувчи альфа-синуклеид оқсили йиғилиши учун қулай муҳит бўлиши билан изоҳлашди.

 

ЎзА