“Лестер сити” футбол клуби ўзининг уй стадиони бўлган “Кинг Пауэр”ни клубнинг яқинда ҳалок бўлган хўжайини шарафига қайта номлаш масаласини кўриб чиқади. ESPN бу ҳақда хабар берган.
Нашрда ёзилишича, собиқ хўжайиннинг ўғли Айяватт Шриваддханапрабха клубнинг ижрочи директори Сьюзан Уилан билан бу хусусда маслаҳатлашишини айтган. Аййаватнинг клуб президенти вазифасини вақтинча бажариб туриши ҳам тахмин қилинган. Эслатиб ўтамиз, шанба куни ичида мазкур клуб президенти Вишай Шриваддханапрабхе бўлган вертолёт стадионга яқин жойда ҳалокатга учраганди.
ЎзА