Тошкентда сув полоси бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди

Пойтахтимизда сув полоси бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган VI Осиё чемпионати якунланди.
Мусобақанинг сўнгги кунида қизларимиз Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб боришди ва 9:21 ҳисобида мағлуб бўлишди. Йигитларимиз эса бешинчи турда хитойлик рақибларига 8:17 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Сўнгги кун натижалари:
Қизлар, 3-тур:
Япония – Ўзбекистон 21:9
Хитой – Қозоғистон 10:8
Ўғил болалар, 5-тур:
 
5-тур:
Ўзбекистон – Хитой 8:17
Қозоғистон – Жанубий Корея 7:9
Эрон – Япония 4:14.
Қизлар ўртасидаги баҳслар якунига кўра Хитой ва Япония терма жамоалари келаси йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди:
1-ўрин: Хитой
2-ўрин: Япония
3-ўрин: Қозоғистон
4-ўрин: Ўзбекистон.
Йигитлар ўртасидаги беллашувларда эса Япония, Хитой ҳамда Эрон терма жамоалари жаҳон биринчилигида қатнашадилар:
1-ўрин: Япония
2-ўрин: Хитой
3-ўрин: Эрон
4-ўрин: Ўзбекистон
5-ўрин: Жанубий Корея
6-ўрин: Қозоғистон.

 

ЎзА