Туркия компанияси Ўзбекистонда замонавий спорт иншоотларини бунёд этади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан юртимизда қуриладиган спорт объектларининг жаҳон андозаларига мослигини таъминлаш ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида қатор халқаро компаниялар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда.
Хусусан, Туркиянинг “Вahadir kul mimarlik inshaat taah.tic.ve san” LTD лойиҳа компанияси билан ўтказилган учрашувда компания томонидан янги технологиялар ва енгил конструкциялар асосида лойиҳалаштирилган объектлар таклиф этилди, дея хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.
Компания томонидан вазирликка тақдим этилган лойиҳаларнинг аҳамиятли томони шундаки, ушбу лойиҳалар жаҳон стандартлари талабига жавоб бериши билан бир қаторда спорт турларига қараб ихтисослашган лойиҳалар ҳисобланади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари хорижий компания вакиллари билан учрашувда қуриладиган спорт иншоотлар узоқ муддат самарали хизмат қилиши лозимлигини таъкидлаб, юртимизнинг ҳар бир ҳудудидаги маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда лойиҳалар ишлаб чиқишни сўради.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш бўйича бир қанча муҳим келишувларга эришилди.​​
photo5384591458545281674.jpg
photo5386354469605845493.jpg
photo5386354469605845494.jpg
photo5386354469605845495.jpg
photo5386354469605845497.jpg

 

ЎзА