​ДИҚҚАТ! ТАНЛОВ! Журналистлар ўртасида танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси журналистлар ўртасида танлов эълон қилди!
«Давергеодезкадастр» журналистлар ўртасида “Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимини модернизациялаш” (КМРКТМ) лойиҳаси, КМРКТМнинг мақсадлари, тадбирлар, натижалари, ушбу лойиҳа амалга оширилишидан давлат ва фуқаролар учун кўриладиган фойда” мавзусида танлов эълон қилмоқда.
Мазкур танловни ўтказишдан мақсад, бу жамоатчилик диққатини энг долзарб ижтимоий масалаларга қаратиш ва КМРКТМ лойиҳасининг ижобий амалиёти ва жиҳатларини кенг ёритишдан иборатдир.
Асосий вазифа – КМРКМ лойиҳасининг давлат ва фуқаролар учун ижобий таъсирини кенг ёритиш ва тарғибот қилиш, Давергеодезкадастр қўмитаси ва кенг жамоатчилик, стейкхолдерлар ва профессионал уюшмалар ўртасидаги самарали ҳамкорлик намуналари тўғрисида маълумот бериб бориш. Танловда журналист текшируви ва репортаж жанрларида ёзилган мақолалар, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги постлар кўриб чиқилади. Унда турли ОАВ да ишловчи ҳудудий журналистлар ҳамда ўзига хос ноёб контентларни яратаётган блогерлар иштирок этишлари мумкин.
Давергеодезкадастр қўмитаси Экспертлар кенгашининг қарорига кўра, Танловга 2018 йил 1 ноябрдан 2019 йил 1 январгача ОАВ да эълон қилинган (эфирга узатилган) материаллар тақдим этилади. Танловга ишларнинг тақдим этилиши ОАВ таҳририятлари ва материал муаллифлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Танлов беш номинация бўйича ўтказилади:
• “Республика босма ОАВларида эълон қилинган энг яхши мақола”;
• “Ҳудудий босма ОАВларида эълон қилинган энг яхши мақола”;
• “Электрон ОАВларда эълон қилинган энг яхши мақола”;
• “Энг яхши видеоролик”;
• “Энг яхши аудиоролик”.
Танловга тақдим этилган ишларга қуйидаги талаблар қўйилади:
• Видеоролик: Танлов мавзуси бўйича исталган жанрда тайёрланиб, телевидение ва/ёки электрон ОАВларда намойиш этилган материаллар видеотасвири. Видеоёзув хронометражи – 60 сониядан ортиқ эмас.
• Аудиоролик: Танлов мавзуси бўйича исталган жанрда тайёрланиб, радио ва/ёки электрон ОАВлар орқали эфирга узатилган этилган материаллар аудиоёзуви. Аудиоёзув хронометражи – 60 сониядан ортиқ эмас.
 Босма ОАВ: 
o таҳририят учун: газетанинг камида 5 та сонида, журналнинг камида 3 сонида босма ва электрон кўринишда чоп этилган мақолалар;
o алоҳида муаллифлар учун – танлаб олинган номинацияларнинг ҳар бирида камида 3 та материал.
• Электрон ОАВлардаги мақолалар – камида 3 та мақола (ташрифлар сони ва сайтга ҳавола (манзил)
Танловга тақдим этилган ишлар қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
• Танланган номинацияга мувофиқлиги.
• Материалда умумий мавзунинг тўлиқ ва очиқ ёритилиши.
• Профессионал маҳорат.
• Ғоянинг, ижодий сюжетнинг ифодаланиши ва амалга оширилишидаги ўзига хослик (оригиналлик).
• Ғоя ва сюжет мазмунининг ифодаланиши ва очиб берилишидаги асосланганлик ва холислик.
• Баён этиш тилининг аниқлиги ва тушунарлилиги.
Ишлар ўзбек ва рус тилларида тақдим этилади. Тақдимотнинг афзал варианти – электрон кўринишда тақдим этилган материаллар.
Давергедезкадастр қўмитаси Экспертлар кенгаши “Республика босма ОАВларида эълон қилинган энг яхши мақола”, “Ҳудудий босма ОАВларида эълон қилинган энг яхши мақола” ва “Электрон ОАВларда эълон қилинган энг яхши мақола” номинациялари бўйича Танловда биринчи ўринни олган битта ғолибни, Танловда иккинчи ўринни олган битта лауреатни ва Танловда учинчи ўринни олган битта лауреатни аниқлайди.
Биринчи ўрин соҳиби бўлган ғолиб планшет ва Давергедезкадастр қўмитасининг дипломи, 2-ўрин соҳиби – USB-флеш-тўплагичи (1ТВ) ва Давергедезкадастр қўмитасининг дипломи, 3-ўрин соҳиби – компьютер колонкалари ва Давергедезкадастр қўмитасининг дипломи билан тақдирланади.
Давергедезкадастр қўмитаси Экспертлар кенгаши “Энг яхши видеоролик” ва “Энг яхши аудиоролик” номинациялари бўйича 1-ўринни эгаллаган биттадан ғолибни аниқлайди. “Энг яхши видеоролик” номинацияси бўйича ғолиб телевизор ва Давергедезкадастр қўмитаси дипломи, “Энг яхши аудиоролик” бўйича ғолиб планшет ва Давергедезкадастр қўмитасининг дипломи билан тақдирланади.
Экспертлар кенгаши Танловда иштирок этиши учун ўзбек ОАВ мониторинги натижаларига кўра танлаб олинган мақолалар (сюжетлар)ни таклиф қилиш ҳуқуқига эга.
Танловга электрон кўринишда “ОАВ Танлови” белгиси билан тақдим этиладиган материаллар 2018 йил 31 декабргача Tanlov@ygk.uz манзили бўйича қабул қилинади.
Танлов якунлари Давергедезкадастр қўмитаси расмий сайтининг https://www.facebook.com/uzkadastr/ саҳифасида ва https://t.me/goskomgeodezkadastrтелеграм каналида эълон қилинади.
Танлов ғолибларини тақдирлаш бўйича тантанали маросим 2019 йил февраль ойида Давергедезкадастр қўмитасининг биносида ўтказилади.
Тақдирлаш маросими ўтказиладиган сана ва жой ҳақида Танлов лауреатларини аниқлаш ишлари якунланганидан кейин қўшимча маълумот берилади.
«Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси 
матбуот хизмати

 

ЎзА