Бугун мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига жадал одимлаётир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, халқимизнинг фаровон ва бахтли ҳаёт кечиришини таъминлаш, Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда.
Бу жараёнда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, аҳолининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун барча зарур шароитларни яратиш, бу борадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, хорижлик сармоядорларга қулай инвестицион муҳитни шакллантириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётир.
Аммо сир эмас, ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва инвестициялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар қатор тизимли муаммо ва камчиликларга дуч келмоқда.
Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли қарори қабул қилингани ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бўш турган объектлар, ер участкалари ва бошқа инфратузилмадан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадига хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Мазкур қарорга биноан Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ҳамда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ҳам мазкур қарорнинг ижроси юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2018 йилнинг 18 октябрь ҳолатига кўра, ишчи гуруҳ томонидан 650 дан ортиқ тадбиркорлар билан мулоқот қилинди ҳамда жойларга чиқилиб, уларни қийнаётган муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилди.
Мулоқотлар ва ўрганишлар давомида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 377 тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари рўйхатга олинган бўлиб, шундан кредит олиш масаласида 217 та (58%) жумладан, 149 та мактабгача таълим лойиҳалари бўйича Давлат дастурларини молиялаш жамғармаси томонидан маблағ ажратиш имкони йўқлиги сабабидан мурожаат қилган.
Мурожаатларнинг 88 таси ижобий ҳал қилинди. Тадбиркорлик субъектларидан кредит маблағлари ажратишда 50 та (57%), бино-иморатларни ижарага беришда 2 та (2%), ер майдонларини ажратишда 6 та (7%), коммуникацияларга улашда 5 та (6%) ҳамда бошқа масалаларда 25 та (28%) мурожаатлар шулар жумласидандир.
Шунингдек, бўш турган ер майдонларини ажратиш бўйича 36 та (10%), Давлат объектларини сотиб олиш ва ижарага олиш 24 та (6%), муҳандислик коммуникация ва иншоотларни ишга қўшиш 10 та (3%), ҳамда 90 та (24%) бошқа мурожаатлар шулар жумласидандир.
Қорақалпоғистон Республикасида фойдаланилмай турган ер майдонларини сотувга қўйиш бўйича айни пайтгача Республика бўйича 612 бўш турган ер майдони аниқланган. Шундан «YER ELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимида 268 лот қўйилган (шу жумладан, ПҚ-3939-сонли қарор бўйича 92 лот, ВМҚ-493-сонли қарори бўйича 176 лот).
Шунингдек, ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 2639, шу жумладан, давлат объектлари 329 та (12,5%), капиталда давлат иштироки бўлган корхоналар объектлари 57 та (2,2%), олдиндан хусусийлаштирилган (приватизация) объектлар 181 та (6,9%), ширкат объектлари 339 та (12,8%), шахсий мулк объектлари 1384 та (52,4%), эгасиз объектлар 336 та (12,7%) ҳамда фундамент ёки қурилиш майдонларига (13,3гектар) эга бошқа объектлар 13 та (0,5%) бўш турган объект аниқланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган муаммоларни бартараф этиш, ҳудудларнинг эҳтиёжи ва салоҳиятидан келиб чиқиб, инвестиция киритишни талаб этадиган истиқболли лойиҳаларни, тадбиркорлик субъектлари томонидан қўллаб-қувватланган ва тегишли ҳудудда амалга ошириш таклиф қилинаётган истиқболли лойиҳаларни тезкор кўриб чиқиш чораларини кўриш, салоҳиятли инвесторлар билан музокаралар ва учрашувлар ўтказиш, жойларда давлат органлари ва ташкилотлари даражасида ҳал қилинмаган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалаларни, шунингдек, зарур ҳолларда, истиқболли тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар киритиш, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекцияларининг тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳам қатор ишлар изчил амалга оширилмоқда.
Сизда ушбу масалаларда, яъни тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш истаги бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида ташкил этилган ишчи гуруҳниг investrk3939@gmail.com электрон почтаси ва (0861) 222-48-58 ҳамда (899) 459-39-39 рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати