Нафақат ёш авлодга, балки барча ёшдаги инсонларга намуна, ибрат бўлувчи замонамиз қаҳрамонлари тимсолини яратиш ҳамма замонларда ҳам энг долзарб аҳамият касб этган.
 
ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ СИЙРАТИГА ЧИЗГИЛАР
 
01.JPG
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йили декабрь ойида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб ўтказилган маросимда қишлоқ хўжалиги соҳасида салмоқли ютуқлари, ҳалол меҳнати билан ҳаммага ўрнак бўлаётган Ўзбекистон Қаҳрамонлари Азим Латипов, Аваз Эргашев, Анорбой Эшматов, Парда Зиёдов, Сарсенбай Сейтназаров, Исохон Баҳромов, Сиёсатхон Абдуллаева, Аваз Ҳосилов, Гулмат Ҳайитметов, Шарифбой Ражабов, Аҳмад Нарзуллаев, Абдумурод Бозоров, Абдурайим Ҳомидов, Патилахон Эргашева, Халчахон Мирзаева, Тўра Нарзиев номини фахр билан тилга олди.
ЎзА ижодий жамоаси номлари Президентимиз томонидан ҳурмат билан тилга олинган фидойилар ҳақида “Биллурнинг гардиши ёхуд замондошларимиз сийратига чизгилар” номли китоб яратди.
“ЎзА кутубхонаси” туркумида “Академнашр”да чоп этилган ушбу китобда мазкур қаҳрамонлар ҳақидаги мақола ва очерклар жамланган.
Бугундан бошлаб мазкур китобдан жой олган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялар билан танишиб борасиз.
Сизда китоб қаҳрамонлари ҳаёти билан янада яқиндан танишиш истаги пайдо бўлса, қуйидаги телефон рақамлари ва электрон манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:
Телефонлар: (71) 233-07-69, (71) 233-21-58, (90) 660-23-32, (93) 501-23-04
Факс: (71) 233-24-45
Email: pochta@uza.uz, info@uza.uz
Сайтимизни кузатиб боринг!

 

ЎзА