Ўзбекистонда яна битта "Ўзбек-Қозоқ" маданият маркази очилмоқда
Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги собиқ «Қозоқ мусиқали драма театри» биноси ҳомийлик асосида капитал таъмирланиб, «Ўзбек-Қозоқ» маданият марказига айлантирилди. 

91e72da1-853a-4cfb-a5c7-7a48a984f77e.jpg
Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан мазкур марказ қошидаги тўгараклар фаолияти учун Маданият вазирлиги томонидан 15 турдаги мусиқа чолғулари тақдим этилди.
6ad9efb0-694a-4d11-865c-8fe2349e1481.jpg
Марказ ходимлари ушбу бинони замонавий тарзда таъмирлаб ва жиҳозлаб берган барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб, келгусида ушбу марказда Ўзбекистон равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган ажойиб санъаткорлар етишиб чиқишида астойдил меҳнат қилишини айтиб ўтди.
Мазкур марказ тез кунларда тантанали равишда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

 

ЎзА