2004-2008 йиллари туғилган қобилиятли 22 ёш футболчи жорий йил 28 сентябрь ва 7 октябрь кунлари давомида Мадриднинг «Реал» терма жамоаси академиясида бўлиб, мастер-класс машғулотларида иштирок этиб қайтди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси билан клуб академияси ўртасида ҳамкорлик бўйича тузилган шартномага биноан Испаниянинг етакчи терма жамоаси мутахассислари жорий йил июнь ойида мамлакатимизда бўлиб, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақлпоғистондан келган 300 ёш футболчини кўздан кечирди. Уларнинг орасидан қобилиятли деб топилган 22 ёш футболчи клуб академиясига танлаб олинди. Қувонарлиси, улар орасида бизнинг юртдошимиз Бегис Қуўанышбаев ҳам бор.

Б.Қуўанышбаев 2007 йили Қораўзак туманида туғилган. Тумандаги 2-сон умумтаълим мактабида ўқиди. Унинг футболга қизиқиши тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабига олиб келиб, бу жойда биринчи мураббийи Қуўандық Фазылбеков раҳбарлигида машқ қила бошлади. Кўплаб мусобақаларда иштирок этди. Ўтган йили Қорақалпоғистон Футбол федерацияси кубоги учун ўтказилган мусобақада ғолиб бўлди.

Жорий йил янгидан очилган Қорақалпоғистон Республикаси Болалар ва ўсмирлар футбол академиясига қабул қилинди. Ҳозирги устози Қаржаўбай Ибадуллаев раҳбарлигида футбол сирларини ўрганмоқда. Шунча болалар орасидан қораўзакли ёш футболчининг испаниялик мутахассислар назарига тушиши, унинг келажагидан катта умид куттиради.

Ўтган душанба куни Нукус темир йўл вокзалида ёш футболчи тантанали кутиб олинди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маъсул ходимлари, Қорақлпоғистон Футбол федерацияси, Болалар ва ўсмирлар футбол академияси вакиллари, ота-онаси ва устозлари иштирок этди.

– Академияда ҳар куни икки маротаба машғулотларга қатнашиб, кўп нарсаларни ўргандик,-дейди Бегис Қуўанышбаев. Испаниялик тренерлер ҳужумдан ҳимояланишга ўтиш, тўпни олдирганда тезлик билан муҳофаза қилишга қайтиш каби техник-тактик машқлар ўтказди. Мадриднинг «Реал» терма жамоасининг тарихи, муафаққиятлари, Академиянинг ўқитиш усуллари билан яқиндан танишдик. Бу менинг ҳаётимдаги унутилмас воқеаларнинг бири бўлиб қолади. Аргентиналик Месси, португалиялик Рональдуларга ўхшаган футболчи бўлишни орзу қиламан.

Биз ҳам ўз навбатида унга келажакда таниқли футболчи бўлиб камолга келишини тилаб қоламиз.

 

Д.АБИБУЛЛАЕВ,

Қорақалпоғистон хабар агентлиги мухбири.