«GM Uzbekistan» АЖ Lacetti автомобилига имтиёзли кредит жорий қилди

«GM Uzbekistan» АЖ Lacetti SX M/T (1-поз.) автомобилига қуйидаги шартлар асосида имтиёзли кредитни жорий қилди. Бу ҳақда «GM Uzbekistan» АЖнинг матбуот хизмати маълум қилган.
1) 10% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 5 йилгача – йиллик 22%
 
2) 30% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 3 йилгача – йиллик 20% 
 
3) 50% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 2 йилгача – йиллик 19% 
 
4) 60% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 15 ойгача – йиллик 18%
Имтиёзли кредитлаш учун ажратилган ушбу моделдаги ва комплектациядаги жами автомобиллар сони жами 1000 донани ташкил этади.
“Тез орада биз автокредит расмийлаштириш орқали харид қилиш мумкин бўлган «GM Uzbekistan» автомобиллари моделларини кенгайтирамиз”, дейилади хабарда.

 

ЎзА