Кузатишлар мамлакатимиз бозорларида товуқ гўшти, мол гўшти,
помидорнинг бироз арзонлашганини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларидаги нарх-наволарни ўрганишни давом этади.
Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 7 октябрь ҳолатидаги нархлари
Мол гўшти
26 000 сўмдан 42 000 сўмгача
Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. мол гўшти 26 минг сўмдан 42 минг сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда. Энг арзон нархлар яна Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Бу ҳафтада 1 кг. мол гўштининг нархи 26 минг сўмдан сотилмоқда. Ўтган ҳафтада 28 минг сўм эди..
Энг қиммат тарх Самарқанд шаҳри «Сиёб» бозорида – 1 кг. мол гўшти 36000 – 42000 сўм.
Қўй гўшти
28 000 сўмдан 43 000 сўмгача
Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида бир неча ҳафтадан буён қиммат нарх сақланиб келаётган эди. Гап шундаки, ушбу бозорда гўшт нархи арзонлашмади, бироқ Янги шаҳар бозори (Андижон)да қўй гўштининг нархи қимматлашди – 1 кг. қўй гўшти 42000 сўмдан 43000 сўмгача.
Энг арзон нархлар ўтган ҳафтадагидек, пойтахтнинг “Қўйлиқ”, “Миробод”, “Чорсу”, “Фарҳод” бозорларида учратиш мумкин – 1 кг. қўй гўшти нархи 28000 – 39000 сўм.
Товуқ гўшти
12 000 сўмдан 29 000 сўмгача
Энг қиммат нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 18000 – 19000 сўм
Энг арзон нарх Наманган шаҳри «Сардоба» деҳқон бозорида – 12000 – 14000 сўм
Пойтахт бозорларида 1 кг. товуқ гўшти ўртача 15000 сўмдан истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.
Гуруч
4 200 сўмдан 13 000 сўмгача
Республика бозорларида гуручни ўртача нархда 5000-10000 сўмгача учратиш мумкин.
Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 5000 – 13000 сўм
Энг арзон нарх Миробод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) – 4200 – 9000 сўм
Ўсимлик ёғи
8 000 сўмдан 12 000 сўмгача
Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. ўсимлик ёғи 8 минг сўмдан 12 минг сўмгача нархларда сотилмоқда.
Энг арзон нархлар Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 8000-9000 сўм.
Энг қиммат нархлар Жаззах шаҳри Марказий деҳқон бозори – 9000-12000 сўм.
Ун
1 900 сўмдан 4 500 сўмгача
Энг арзон нарх Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида – 1 кг. 1-навли ун 1900 сўмдан 2600 сўмгача.
Энг қиммат нарх Самарқанд шаҳри «Сиёб» бозорида – 3500 – 4500 сўм.
Шакар
4 100 сўмдан 5 500 сўмгача
Ўтган ҳафтадаги нарх сақланиб қолди.
Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 5000-5500 сўм.
Энг арзон нарх Чорсу деҳқон бозорида – 4100 – 4750 сўм.
Тухум
350 сўмдан 700 сўмгача
Бу ҳафтада Республика бозорларида 1 дона товуқ тухумининг нархи бироз қимматлашгани кузатилди.
Энг қиммат нарх Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида – 700 сўмгача.
Энг арзон нарх Фарход деҳқон бозориорда – 350 сўмдан 550 сўмгача.
Картошка
1 300 сўмдан 3 000 сўмгача
Картошка мамлакатимиз бозорларида ўртача 1500 – 2000 сўмдан сотилмоқда.
Бу ҳафтадаги кузатишларда ҳам Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да ушбу маҳсулот 1300 сўмдан 2500 сўмгача сотилаётгани маълум бўлди.
Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 3000 сўмгача.
Помидор
1 500 сўмдан 8 000 сўмгача
Бу галги кузатишларда мамлакат бозорларида помидор нархи бироз арзонлашгани сезилди.
Энг арзон нарх Фарғона марказий деҳқон бозори – 1500 сўмдан 4000 сўмгача.
Энг қиммат нарх Чорсу деҳқон бозорида – 3000 – 8000 сўм.
Ф.Эркинов тайёрлади (ЎзА)