Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг маълум қилишича, бошқарма томонидан ўтказилган тадбир давомида Қанликўл туманидаги «Қ.А.Б» МЧЖ раиси М.С. (жамиятнинг номи ўзгарттириб берилмоқда) қурилиш ишларида электр энергиясидан ноқунуний фойдаланиб келгани аниқланди.
Жумладан, у фойдаланган электр энергиясининг миқдорини камайтиб кўрсатиш мақсадида, умумий фойдаланишдаги электр энергияси ҳисоблагичларини рўйхаттан ўтказмай туриб 8 ой давомида фойдаланиб келган.
Унинг мазкур даврдаги давлатга кўрсатган зарари 21 миллион 519,7 минг сўмни ташкил этган.
У ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 1852-моддаси 2-бўлимида назарда тутилган жиноятни қилган бўлса ҳам, унга қонун билан белгиланган бир ой муддатта моддий зарарни тўлиқ қоплагани сабабли унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Бу бўйича ишлар давом этмоқда.
Қорақалпоғистон хабар агентлиги.