Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги «Республика ёш олимлар кенгаши» нодавлат нотижорат ташкилоти ташаббуси билан жорий йилнинг 1 ноябрь куни «Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари» грант танлови ўтказилади.
Танловда республикамиз Олий таълим муассасалари, Илмий тадқиқот марказларининг бакалавриат, магистратура, докторантурада таҳсил олаётган ва мустақил изланувчи сифатида илмий изланишлар олиб бораётган 18-35 ёшдан ошмаган ёшлар иштирок этиши мумкин. Танловнинг мақсади стартап, инновацион ва амалий лойиҳаларини мақсадли қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришга татбиқ этишдан иборат.
«Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари» грант танлови ижтимоий-гуманитар, табиий ҳамда аниқ фанлар йўналишлари бўйича ўтказилади.
Инновацион лойиҳалар 2018 йил 25 октябрь кунига қадар Тошкент шаҳар, Қатортол кўчаси, Маъмурий ҳудуд биноси 60 Б-уй «Республика ёш олимлар кенгаши»да қабул қилинади.
Грант лойиҳаси 6 ойга мўлжалланиб, танлов натижасига кўра ҳар бир ғолиблар ўн миллион сўм билан тақдирланади.