Мактабгача таълим вазирлигида “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган талаблар ва “Илк қадам” давлат таълим дастури асосида таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш” мавзусида видео-семинар бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари шўъба раҳбарлари ва МТМ услубчилари, тажрибали тарбиячилар ҳамда Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари, “Мактабгача таълим методикаси” журнали таҳририяти ходимлари иштирок этди.
Семинарда тажриба-синов тариқасида олинган ҳудудлардаги МТМ тайёрлов гуруҳлари таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ҳамда вазирликнинг 2018 йил 15 августдаги буйруғи билан тасдиқланган педагогларнинг иш ҳужжатларини юритиш тартиби ва МТМ йиллик иш режасини шакллантириш юзасидан тақдимотлар ўтказилди.