Расмий тайинлов

Ҳукумат қарори билан Махмуджон Рустамович Болтабаев Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг ректори этиб тайинланди. 
М.Болтабаев бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги бош директори каби масъул лавозимларда фаолият кўрсатган.

 

ЎзА