Ханчжоудаги ипак музейида бўлганмисиз?

Дунёда бир-биридан қизиқарли музейлар кўп. Ана шундай музейлардан бири Ханчжоу шаҳридаги миллий ипак музей бўлиб, Юхуан тоғининг этагида жойлашган.
1992 йилнинг 26 февралида асос солинган музейда меҳмонлар ипак тарихи билан танишадилар. Бу ерда ушбу ажойиб табиий материалнинг келиб чиқиши, юксалиш босқичлари ва турлари ҳақида билиб олишингиз мумкин.
photo5283283724177353080.jpg
Музей турли мавзулардаги кўргазма залларига бўлинган бўлиб, Буюк Ипак йўли ўтган ҳудудларда олиб борилган қазишмаларда топилган қимматли асарлар ҳам жой олган.
Тарих хонасида фотосуратлар ва ипакдан тайёрланган турли қадимий буюмлар мавжуд. Бу ерда 5 минг йил аввал ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятлари ва илғор техник ютуқлари билан, ипак қурти ва тут дарахти залида қуртларнинг ривожланиш жараёни ва қимматли табиий материалларнинг келиб чиқиши жараёнлар билан танишиш имконини беради.
Безатиш ва тўқув залининг турли биноларида меҳмонлар ипак матолар ишлаб чиқаришнинг муҳим босқичлари ва турли ишлаб чиқариш воситаларини кўришлари мумкин. Баъзи ускуна ва машиналарни қўл билан тегиш ва ишлатиб кўриш мумкин.
Замонавий ёдгорликлар залида эса ипак ишлаб чиқаришдаги технологик янгиликларни намойиш этувчи кўргазмалар мавжуд. Шунингдек, ипак матолар ва ипак маҳсулотларини сотишда Хитойнинг муваффақиятлари ҳам акс эттирилган.

 

ЎзА