“Арсенал“ клуби ярим ҳимоячиси Европа лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида иштирок этмайди

Лондоннинг “Арсенал“ клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Европа лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида “Карабах“га қарши ўтадиган ўйинда майдонга туша олмайди.

29 ёшли футболчи Арманистон ва Озарбайжон давлатлари ўртасидаги узоқ йиллардан буён давом этаётган сиёсий можаролар сабаб бу ўйинга бормайди.

Эслатиб ўтамиз, “Карабах“-“Арсенал“ учрашуви жорий йилнинг 4 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:55 да бошланади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА