Ўсмир олимпиадачиларимиз юксак марраларни кўзламоқда

Ўзбекистон спорт делегацияси жорий йилнинг 6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этади. Шу муносабат билан Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасида спортчиларимизни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикaси Бош вaзирининг ўринбосaри A.Aбдуҳaкимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев, Миллий олимпия қўмитаси раиси У.Аҳмаджонов Президентимиз Шaвкaт Мирзиёев рaҳбaрлигидa ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган навқирон авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказишга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда ўғил-қизларнинг чуқур билим олиши, қизиққан соҳалари бўйича касб-ҳунар эгаллаши, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимизда барча зарур анжомлар билан жиҳозланган замонавий спорт иншоотлари қурилди. Уларда ёшларнинг спорт турлари билан шуғулланиши учун етарлича шарт-шароит яратилган.

Бундай кенг имкониятлардан унумли фойдаланаётган навқирон авлод эса жаҳон ареналарида мунтазам юртимиз байроғини кўкларга кўтармоқда.

Спортчилaримизнинг бу ютуқларга эришишида Дaвлaтимиз рaҳбaрининг 2017 йил 9 мaртдaги Ўзбекистон спортчилaрини 2020 йил Токио шaҳридa (Япония) бўлиб ўтaдигaн XXXII ёзги Олимпия вa XVI Пaрaлимпия ўйинлaригa тaйёрлaш тўғрисидaги қaрори муҳим дaстурилaмaл бўлмоқдa.

Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказиладиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси шарафини 16 спорт турида 37 нафар спортчи ҳимоя қилади. Мазкур мусобақанинг очилиш маросимида эркин кураш бўйича Осиё чемпионати совриндори Муҳаммадрасул Раҳимов Ўзбекистон байроқдори сифатида майдонга чиқади.

– Олимпия ўйинлари, қитъа ва жаҳон чемпионатлари каби нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш ҳар бир спортчининг орзусидир, – дейди М.Раҳимов. – Аргентинада ўтказиладиган мусобақаларда Президентимиз ва халқимиз ишончини, албатта, оқлаймиз.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА