Озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашди

Жорий йилнинг сентябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 3,3 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,3 %, хизматлар 1,2% га қимматлашди. 
Ўзбекистон республикаси Давлат статистика қўмитаси таҳлилларидан маълум бўлишича, йил бошидан нарх ўзгаришлари, яъни 2018 йилнинг 9 ойи давомида гуруҳлар доирасида хизматлар ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан сезиларли даражада ошганлигини кўриш мумкин.​​

 

ЎзА