Ўзбекистон – Ҳиндистон: ўзаро ҳамкорлик 20та ҳужжатга бойиди

Олий даражадаги Ўзбекистон – Ҳиндистон мулоқоти якунида имзоланган ҳужжатларни ўзаро алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Нью-Деҳли, 1 октябрь. 

ЎзА махсус мухбири Матназар Элмуродов хабар қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг Қўшма баёноти қабул қилинди.

Шунингдек, туризм, фармацевтика, фан, техника ва инновациялар, ҳуқуқ ва адлия, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт илми, ҳарбий таълим, илмий-техник соҳаларида, қишлоқ хўжалиги ва турдош тармоқларда, космик фазони тадқиқ этиш ва ундан тинчлик мақсадларида бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир 20та ҳужжат имзоланди.

Улар ичида Ўзбекистон – Ҳиндистон ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим, шунингдек, Андижон вилояти билан Ҳиндистоннинг Гужарат штати, Самарқанд шаҳри билан Агра шаҳри ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, Андижон шаҳрида Эркин фармацевтика зонасини ташкил этиш тўғрисидаги келишувлар алоҳида аҳамиятга эга.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди музокаралар ўзаро англашув ва ҳурмат руҳида ўтганини, муҳокама этилган масалалар бўйича аниқ натижаларга эришилгани, имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янги – тарихий босқичга кўтаришда муҳим асос бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистон Республикасига давлат ташрифи давом этмоқда.

51be1e1e-768a-8b78-8b73-87857dc5f8be.jpg

323549c2-9e25-e14e-560e-68a4dada8dcb.jpg
b203809c-1eb4-511f-2e9e-b76ee6edcee8.jpg
8c4158f4-ca7b-ecde-2e74-c56c8d5c24bf.jpg

 

ЎзА