Шавкат Мирзиёев Маҳатма Ганди ёдгорлиги пойига гул қўйди

Тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг Шавкат Мирзиёев Нью-Деҳли шаҳридаги «Раж Гхат» ёдгорлигига ташриф буюриб, Ҳиндистон халқининг миллий қаҳрамони Маҳатма Ганди хотирасига ёқилган мангу олов ёнига гулчамбар қўйди.
Нью-Деҳли, 1 октябрь.
ЎзА махсус мухбири Матназар Элмуродов хабар қилади
Моҳандас Карамчанд Ганди Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракатининг буюк раҳнамоси, «гандизм» ғоясининг асосчисидир. У ўз ватанининг миллий истиқлоли учун курашган ва Ҳиндистонда инглизлар мустамлакачилигига чек қўйган инсон сифатида қадрланади. Маҳатма Ганди туғилган кун 2 октябрь ҳар йили миллий байрам сифатида кенг нишонланади.
Мазкур ёдгорлик мажмуаси унинг мамлакати ва халқи олдидаги хизматларига ҳурмат ифодаси сифатида бунёд этилган.
Шавкат Мирзиёев буюк давлат ва сиёсат арбоби ёдгорлиги пойига гул қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Президентимиз мажмуанинг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди.
243de169-95df-6c01-dff3-97085290d800.jpg
626cbea1-aad8-e6b5-4b8a-8f8c0c75c4d1.jpg
5eede9a2-f24c-4b1a-0aa2-58389faca3f2.jpg

 

ЎзА