Ўзбекистон Президенти Ҳиндистонда: ташрифнинг асосий тадбирлари бошланди

Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинднинг “Раштрапати Бхаван” саройида 1 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Нью-Деҳли, 1 октябрь.
ЎзА махсус мухбири Матназар Элмуродов хабар қилади
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Ҳиндистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради. Давлатимиз раҳбари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев шу ерда мамлакатимиз ва Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари учун қисқача баёнот берди.
Давлатимиз раҳбари Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирига таклиф учун миннатдорлик билдириб, халқларимизни тарихий ришталар, ўхшаш анъаналар боғлаб туришини таъкидлади.
Ҳиндистон бугунги кунда жадал ривожланиб, жаҳон иқтисодиётидаги ўрнини мустаҳкамлаб бораётган глобал давлат. Биз олий даражадаги учрашувларимиз натижасида фаоллашиб бораётган Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларининг бугунги суръатини юқори баҳолаймиз.
Ишончим комилки, ушбу ташрифим ва самарали музокараларимиз стратегик шериклигимизни янги босқичга олиб чиқади, деди Президентимиз.
2c631048-3881-bf7f-09a6-f9194021f554.jpg
d8077515-c908-a33d-eeb9-a209e5a01340.jpg
350000e7-418a-1145-7afa-9c289339ed6b.jpg
9b8deae2-8254-37d8-73a4-7907a1405352.jpg
e1ae9745-b5bf-9b90-5e11-1ffde6a71593.jpg

 

ЎзА