Ереванда МДҲга аъзо давлатлари статистика ташкилотлари раҳбарларининг мажлиси бўлиб ўтди

2018 йилнинг 18-19 сентябрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) статистика қўмитаси ва Арманистон Республикаси статистика қўмитаси ҳамкорлигида Ереван шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг статистика ташкилотлари раҳбарлари Кенгашининг 59-йиғилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги статистикаси масалалари бўйича мажлиси бўлиб ўтди. 
Унда шунингдек, қишлоқ хўжалиги статистикасида амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур тадбирларда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон статистика ташкилотлари ҳамда МДҲ статистика қўмитасининг раҳбарлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги статистикасига масъул ўринбосарлар, МДҲ ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан раис ўринбосари А.Икрамов, Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бошқармаси бошлиғи Ш.Ғуломов иштирок этдилар.
МДҲга аъзо давлатлар статистика ташкилотларининг қишлоқ хўжалиги статистикаси масалалари бўйича мажлиси доирасида томонлар МДҲга аъзо давлатларда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишнинг энг муҳим жиҳатлари, қишлоқ хўжалиги учун ишлаб чиқариш ҳисоби кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги статистикасини ташкил этиш масалалари юзасидан тажриба алмашдилар.

 

ЎзА